26.07.2024 19:36
2009
Теглар
«Челси» ҳимоячиси «Ланс»га ўтди

«Ланс» клуби ёзги трансфер ойнасида ҳимоя чизиғини кучайтирмоқда.

Франция клуби «Челси» ҳимоячиси Маланга Сарр трансферини эълон қилди. Франциялик 25 ёшли ҳимоячи Лондон клуби билан 2025 йилгача белгиланган шартномани бекор қилиб, «Ланс»га эркин агент сифатида ўтди. Томонлар икки йиллик шартнома имзолади.

У Лондон клубига 2020 йилда «Ницца»дан ўтган бўлса-да, ўтган 4 йил ичида АПЛда бор йўғи 21та ўйинда майдонга тушди. Сарр «Монако», «Порту» клубларида ижарага берилган бўлса-да, омади юришмади. Лондонликлар ҳафталик 100 минг фунт маош олиб келган футболчи билан келишувни бекор қилишга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, лансликлар сафида фаолият юритаётган Абдуқодир Ҳусанов ҳозирда Париж Олимпиадасида иштирок этмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар