26.07.2024 11:21
3926
Теглар
Аргентина олимпия жамоаси ҳавбекининг 50 минг евролик қимматбаҳо буюмлари ўғирланди

Францияда бўлиб ўтаётган Олимпиада ўйинларида аргентиналик футболчидан 50 минг евро ўғирланди.

Аввалроқ Аргентина олимпия жамоаси бош мураббийи Хавиер Маскерано Марокаш билан ўйиндан сўнг (1:2) Тиаго Алмада талон-тарож қилинганини айтганди. 

BFMTV хабарига кўра, футболчидан умумий қиймати 50 минг евролик тақинчоқлар ўғирланган. Қимматбаҳо буюмлар кийиниш хонасида йўқолган. Таъкидланишича, воқеа жойида хонага бостириб кириш ёки эшикни синдириш белгилари йўқ.

Яқин орада «Ботафого» яримҳимоячиси етказилган зарар миқдорини тасдиқловчи шикоят аризаси билан мурожаат қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар