25.07.2024 16:42
962
Теглар
Париж-2024. Ўзбекистонлик спортчи илк бор камондан ўқ узиш спорт туридан иштирок этмоқда

Бугун, 25 июл куни Париж Олимпиадасида камондан ўқ узиш спорт тури бўйича баҳсларга старт берилди.

Олимпиада тарихида ўзбекистонлик спортчи илк бор камондан ўқ узиш мусобақасида қатнашди. Зиёдахон Абдусатторова аёллар ўртасидаги яккалик баҳсларининг дастлабки саралаш босқичида 649 очко билан ўз шахсий рекордини янгилади ва умумий рўйхатда 34-ўринни эгаллади.

Шу тариқа, Абдусатторова 31 июл куни 1/32 финал босқичидан медаллар учун курашни бошлайди. Ушбу босқичда унга чехиялик Марие Хорачкова рақиблик қилади.

Эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида эса яна бир вакилимиз Амирхон Содиқов бугун Тошкент вақти билан соат 17:15да баҳсларга киришади. Шу билан, Ўзбекистон делегациясининг бугунги дастурлардан ўрин олган чиқишлари якунланади.

Маълумот учун, Олимпиада очилиш маросими эртага, 26 июл куни бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар