25.07.2024 10:30
5785
Маскерано: «Бу — мен кўрган энг катта цирк»

Хавиер Маскерано Аргентина ва Марокаш ўртасидаги ўйинда голнинг бекор қилиниши ҳамда тўхталишни цирк деб атади.

Жамоалар футбол бўйича Олимпия ўйинлари гуруҳ босқичининг 1-турида тўқнаш келишди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган 16-дақиқада Аргентина Кристиан Мединанинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди, бироқ бош ҳакам Гленн Нюберг офсайд эҳтимоли сабаб видеотакрорни томоша қилишга борди. Ўша вақтда Сент-Этиендаги «Жоффруа-Гишар» стадиони трибуналарида тартибсизликлар бошланди — ҳакам жамоаларни майдондан ташқарига олиб чиқди ва томошабинлардан стадионни тарк этиш талаб қилинди.

Пауза тахминан икки соат давом этди. Сўнг ўйин қайта давом эттирилиб, жамоалар 2 дақиқа ҳаракат қилишди. Аргентинанинг голи ҳисобга олинмади ва баҳс 2:1 ҳисобида Марокашнинг ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндан сўнг Аргентина олимпия жамоаси бош мураббийи, «Барселона» собиқ футболчиси Хавиер Маскерано: «Бу — ҳаётим давомида мен кўрган энг катта цирк», деди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар