24.07.2024 20:04
2873
Теглар
Париж-2024. Ўзбекистон Олимпиададаги дебют ўйинида Испанияга мағлуб бўлди

Париж-2024 Олимпиадаси 1-тури доирасидаги дастлабки ўйинда турнир дебютанти Ўзбекистон амалдаги кумуш медали соҳиби Испанияга қарши майдонга тушди.

Париждаги «Парк де Пренс» стадионида ўтган баҳснинг дастлабки дақиқаларидан бошлаб Темур Кападзе шогирдлари номдор рақибга қарши муносиб қаршилик кўрсатган ва ўйин бўйича устун ҳам келаётган бир пайтда испанлар дастлабки вазиятини голга айлантирди – 1:0. Марк Пубил ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Учрашувнинг 45+3-дақиқасида эса Ҳамралиевга ишлатилган қўполликдан кейин VAR текшируви натижасида белгиланган 11 метрлик жарима зарбасини Шомуродов голга айлантирди – 1:1. Шу тариқа, Элдор – Ўзбекистоннинг Олимпиадалар тарихидаги илк голи муаллифига айланди.

Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида Файзуллаевнинг қўполлигидан сўнг белгиланган 11 метрлик жарима зарбасини Серхио Гомес амалга оширди, Абдувоҳид Неъматов эса зарбани қайтаришга муяссар бўлди.

Аммо кўп ўтмай, Гомес барибир ниятига етди ва испанларни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди – 2:1.

Учрашувнинг сўнгги дақиқаларигача вакилларимиз ҳисобни тенглаштириш учун қатор вазиятларга эга бўлишди, аммо Испания турнир тарихида илк учрашувини ўтказган Ўзбекистонга қарши баҳсда ғалабани сақлаб қолишга эришди.

Темур Кападзе шогирдлари 2-тур доирасида 27 июл куни Мисрга қарши майдонга тушади. Баҳс Нант шаҳрида бўлиб ўтади.

Париж-2024 Олимпиадаси. «С» гуруҳи. 1-тур

24 июл (чоршанба)

Ўзбекистон – Испания – 1:2

Бош ҳакам: Даҳане Бейда (Мавритания)

Голлар: Элдор Шомуродов 45+3, пеналтидан – Марк Пубил 28, Серхио Гомес 62.

Фойдаланилмаган пеналти: Серхио Гомес, 60 (дарвозабон)

Ўзбекистон: 1.Абдувоҳид Неъматов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 3.Абдуқодир Ҳусанов, 6.Иброҳимхалил Йўлдошев, 18.Абдурауф Бўриев (8.Русланбек Жиянов,  67), 15.Умарали Раҳмоналиев, 10.Жасур Жалолиддинов (17.Диёр Холматов, 67), 11.Остон Ўрунов (9.Ҳусайн Норчаев, 60), 14.Элдор Шомуродов (19.Иброҳим Ибрагимов, 80) 7.Аббосбек Файзуллаев.

Испания: 1.Арнау Тенас, 2.Марк Пубил, 4.Эрик Гарсия, 5.Пау Кубарси (12.Пачеко, 46), 3.Хуан Миранда, 6.Пабло Барриос, 10.Алекс Баэна, 11.Фермин Лопес (16.Адриан Бернабе, 76), 14.Аймар Орос (7.Диего Лопес, 77), 17.Серхио Гомес, 9.Абел Руис (18.Саму Омородион, 86).

Огоҳлантиришлар: Пау Кубарси 7, Марк Пубил 37, Адриан Бернабе 80 – Жасур Жалолиддинов 36, Абдурауф Бўриев 61, Диёр Холматов 68.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар