Пеп Гвардиола Кевин де Брюйненинг «Манчестер Сити»да қолишини эълон қилди.
«Кевин кетмайди.
Мен кўп йиллар давомида таркибдан мамнунман. Бозорда нима бўлишини билмайман, лекин кимдир кетса, кейин бу ҳақда гаплашамиз. Аммо 85-95 фоизлик эҳтимол билан бизда ҳозирги таркиб бўлади», — деди «шаҳарликлар» бош мураббийи.
Шунингдек, испаниялик мутахассис жамоага янги келган бразилиялик вингер Савио Морейранинг маҳоратини ҳам қайд этди.
«Савио қанотда ўйнай олади ва рақиб билан бирга-бир чиқса, уни йўқ қилади. У ёш ва тетикликни сақлаб туриш учун бир ёки икки шундай ўйинчини олиб келишимиз керак, аммо 6-7 нафар футболчини ўзгартира олмаймиз. Бу имконсиз ва мантиқсиз.
Кўпчилик бизга келишни ҳоҳларди, лекин биз уларнинг клублари билан келиша олмадик. Улар жуда юқори нарх қўйишганда, рози бўлмаймиз», — деди Гвардиола.