24.07.2024 21:41
2426
Теглар
«Гуруҳда ўзимизга тенг бўлган жамоаларга қарши ҳали имконият бор, ҳеч нарса йўқотилмади». Шомуродов Миср ва Доминиканга қарши ўйин ҳақида

Олимпиада 1-тури доирасидаги Ўзбекистон – Испания (1:2) ўйинидан кейин жамоамиз ҳужумчиси Элдор Шомуродов фикрлари билан ўртоқлашди.

«Рақибдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, ёмон ўйнамадик, деб ўйлайман. Испаниядек жамоага қарши ўйинларда кичик хатолар ҳам қимматга тушади, улар жазолашади.

Тарихий гол кейинги ўйинлар олдидан далда берадими? Вазифамиз – энг аввало гуруҳдан чиқиш. Испанияга қарши яхши ҳаракат қилиб, ғалаба қозона олмаган бўлсак ҳам, ўзимизга тенг бўлган рақибларга қарши баҳсларда ҳали имконият бор, ҳеч нарса йўқотилмади», - дейди Элдор Шомуродов.

Маълумот учун, Ўзбекистон 2-турда 27 июл куни Миср, 30 июлда Доминиканга қарши майдонга тушади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар