23.07.2024 18:02
4342
Париж-2024га 450 нафар мухлис олиб борилди. Шундан 200 нафари «Андижон» фан-клуби аъзолари

Бугун, 23 июл куни ўзбекистонлик спортчилар, расмийлар ва уларни Париж-2024 Олимпиадасида муносиб қўллаб-қувватлаш учун мухлислардан иборат катта делегация ҳам Францияга жўнаб кетди.

Париж-2024 Олимпиадасида Ўзбекистондан ташкилий тарзда 450 нафар мухлис Францияга олиб кетилди. «Андижон» клуби матбуот хизмати хабарига кўра, шундан 200 нафари Суперлига биринчи даврасида жуда фаол бўлган айнан ушбу клуб ишқибозларидир.

«Олимпиадага Андижондан 200га яқин мухлислар жалб қилинган. «Андижон» жамоамизнинг ўйинларида мухлисларимиз юқори даражада қўллаб-қувватлаганлари учун раҳбарларимизни назарига тушган ва кўнглига ёққан эканмиз бизга ишонч билдиришди. Худо хоҳласа, ҳаммаси зўр бўлади. Олимпиадада терма жамоамизни энг юқори даражада қўллаб-қувватлаймиз. Биз ўзбек фарзандимиз. Бундай катта мусобақада терма жамоамиз ҳам, биз мухлислар ҳам нималарга қодирлигимизни кўрсатамиз. 

Олимпиадада нафақат футболчиларимизни, балки бошқа спортчиларимизни ҳам қўллаб-қувватлаб, уларга катта далда бўламиз. Европа чемпионатини кўрдик, унда ишқибозлар янгиликлар яратдилар. Бизни ҳам Олимпиадада ўзгача режаларимиз ва янгиликларимиз бор. Парижга борганда барчамиз жипслашиб, мухлислик қилиш бўйича янада трендга олиб чиқамиз. Ўзбекистонлик мухлисларга анча-мунчаси қойил қоладиган ишларни қиламиз», - дейди «Андижон» фан-клуби раҳбари Нодирбек Тўйчиев клуб матбуот хизматига. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия жамоаси эртага, 24 июл куни 1-турда Испанияга қарши саф тортади. Учрашув соат 18:00да Париждаги «Парк де Пренс» стадионида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Олимпиада баҳслари 24 июлдан 11 августга қадар давом этади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар