23.07.2024 22:01
3323
Теглар
Париж-2024. Ўзбекистон – Испания учрашувини африкалик ҳакамлар бошқаради

Ўзбекистон U23 олимпия жамоаси эртага, 24 июл куни Париж Олимпиадасидаги иштирокини Испанияга қарши ўйин билан бошлайди.

ЎФА хабарига кўра, футболчиларимиз мазкур ўйинда тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракатланади.

Учрашувни эса африкалик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам — Беида Даҳане (Мавритания), унга қанотларда Жерсон Сантос (Ангола) ва Стефан Йиембе (Кения) ёрдам беради. Захира ҳаками вазифаси Дрюв Фисчерга (Канада) топширилган. Лаҳло Бенбраҳам (Жазоир) эса ВАРда фаолият олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Испания ўртасидаги ўйин 24 июл соат 18:00да «Парк де Пренс» стадионида старт олади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар