23.07.2024 13:36
3001
Флик: «Барселона» паслар билан ўйнашга одатланган, аммо мен футболчилардан эътиборни голларга қаратишни сўрайман»

Ҳанс-Дитер Флик «Барселона» унинг қўл остида қандай ўйнашини тушунтириб берди.

«Мен аввалги мураббийлар хоҳлаган нарсани хоҳлайман: юқори прессинг ва майдоннинг иккинчи ярмида ўйнаш. Лекин асосийси — ғалаба қозониш.

Бизнинг ўз фалсафамиз, ўз услубимиз бор. Қандай ўйнашни хоҳлаётганимизни биламиз, аммо ҳар бир ўйинда синов ва ўзгаришлар бўлиши мумкин. Биз яримҳимоячини олдинга суришимиз ёки прессинг усулини ўзгартиришимиз мумкин. Рақиб таклиф қилган ўйинга қараб, кичик деталларни ўзгартиришга доим тайёрмиз.

Бу ерда анъанавий ёндашув — бўшлиқларни яратиш учун тўпга тегиниш ва занжирли паслар ўйнаш, лекин мен ўйинчиларимдан голларга эътибор қаратишларини хоҳлайман. Агар сизда гол уриш имконияти бўлса, зарба бериш керак. 

Жисмоний тайёргарлик техника ва тактика каби муҳим. Яхши форма мен учун жуда муҳим, чунки футбол шунчаки тўп билан ўйин эмас. Мен футболчиларга айтдимки, агар сиз 80% куч билан машқ қилсангиз, баҳс давомида ҳеч қачон 100% ўйнай олмайсиз», — деди каталонияликлар устози Barsa One нашрига берган интервюсида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар