23.07.2024 10:26
1716
Теглар
Эдерсон кетса, Ортега «Сити»нинг асосий дарвозабонига айланади. Клуб Доннарумма ва Облакка қизиқмаяпти

Эдерсон кетса, Штефан Ортега «Ман Сити»нинг асосий дарвозабони бўлади.

Олдинроқ 30 ёшли бразилиялик инглиз клубини тарк этиб, Саудия Арабистонига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг фикрича, агар Эдерсон кетса, «шаҳарликлар» германиялик Ортегани асосий дарвозабонга айлантиради.

Клуб Жанлуижи Доннарумма ва Ян Облак каби дунёга машҳур посбонларни сотиб олишга қизиқмаяпти.

31 ёшли Ортега ўтган мавсумда «Сити» сафида барча мусобақаларда 20 та ўйинда майдонга тушиб, 20 бор тўп ўтказиб юборган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар