21.07.2024 09:59
1774
Иван Ракитич — «Ҳайдук» футболчиси

Иван Ракитич эркин агент сифатида «Ҳайдук»ка ўтди.

36 ёшли яримҳимоячи Сплит клуби билан 2025 йилнинг июнига қадар шартнома имзолади ва уни яна бир мавсумга узайтириш мумкин.

Хорватиялик футболчининг сўнгги клуби Саудия Арабистонининг «Аш Шабоб»и бўлиб, у шу ёзда жамоани тарк этганди.

Ракитич «Севиля», «Барселона» ва «Шалке» каби жамоалардаги ўйинлари билан танилган. 

«Ҳайдук»да хорватиялик яна бир тажрибали футболчи — 35 ёшли вингер Иван Перишич ҳам ўйнайди, италиялик Женнаро Гаттузо жамоа бош мураббийи саналади, спорт директори лавозимида эса Никола Калинич ишлайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар