21.07.2024 16:35
10109
«Барселона»нинг Олмо трансферидаги асосий муаммоси маълум

«Барселона» «Лейпциг»нинг ҳужумкор яримҳимоячиси Дани Олмони сотиб олиши учун жамоанинг бир қанча қиммат футболчиларини сотиши керак, аммо каталонияликларнинг асосий ўйинчиларидан ҳеч бири жамоани  тарк этиш ниятида эмас. Бу ҳақда Football Espana хабар берди. 

Манбага кўра, «Барселона»нинг молиявий аҳволи Билбаонинг «Атлетик» клуби вингери Нико Уилямсни сотиб олишга имкон беради. «Кўк-анорранглилар» Ла Лиганинг 1:1 молиявий қоидаларига амал қилишлари керак. 

Олмонинг трансфери ҳозирги таркиб футболчилари сотилсагина амалга ошади. Таъкидланишича, Роналд Араухо, Френки де Йонг ва Рафиня шундай футболчилар саналади, бироқ уларнинг ҳеч бири Каталония клубидан кетишни истамаяпти.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар