21.07.2024 10:44
3484
«Арсенал» Калафиори трансферини ҳал қилди — Романо

Риккардо Калафиори «Арсенал» сафига қўшилади. 

Англия клуби «Болоня» билан 22 ёшли ҳимоячининг трансфери борасида келишувга эришди.

«Арсенал» италиялик футболчи учун 40 миллион евро тўлайди. Яна 5 млн бонуслар бор. Калафиорининг «Болоня»дан аввалги клуби «Базел» трансфер пулининг 50 фоизини олади.

Ўтган мавсумда ҳимоячи А Серияда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 5 та голга ассистентлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар