19.07.2024 21:24
3841
Теглар
Сергей Лушан – «Навбаҳор» бош мураббийи

«Навбаҳор» клуби истеъфога чиққан Самвел Бабаян ўрнига янги бош мураббийни расман эълон қилди.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, Сергей Лушан Наманган жамоаси бош мураббийига айланган. У бунгача Одил Аҳмедов футбол академиясида директор лавозимида фаолият юритаётганди.

«Бугун оқшомда жамоамиз қароргоҳига Наманган вилояти ҳокими, Наманган вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов  ташриф буюриб, футболчилар билан учрашди.

Учрашув давомида вилоятимиз раҳбари «Навбаҳор» жамаоси мураббийлар штаби вакиллари ва футболчиларга Сергей Лушанни бош мураббий сифатида таништирди», - дейилади хабарда.

Маълумот учун, Сергей Лушан 1973 йилнинг 14 июнида Тошкент шаҳрида туғилган. Сергей Иванович мураббийлик фаолияти давомида Ўзбекистон U19 жамоаси (2014 йил), «Бунёдкор» (2014-2017 йиллар), «Сўғдиёна» (2018 йил), «Динамо» (2020 йил) жамоаларини бошқарган. Бундан ташқари, Беларуснинг «Шахтёр» (Солигорск, 2021-2022 йиллар), «Шахтёр» (Петриков, 2023 йил) жамоаларида ишлаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар