19.07.2024 09:30
6359
Теглар
«Барса» мухлислари TikTok'да Нико Уилямс трансфери учун пул тўплашмоқда

«Барселона» мухлислари Нико Уилямснинг трансфери учун пул йиғишмоқда.

Каталония клуби TikTok'да Ламин Ямал янги мавсумдан бошлаб 19-рақам остида ўйнаши ҳақидаги видеони жойлаштирди. 

Изоҳларда эса жамоа мухлислари «Нико Уилямс трансфери учун» дея донат юборишни бошлашди. Қоидага кўра, донатлар миқдори киши бошига 1 евродан ошмайди. 

«Барселона» «Атлетик» вингерига қизиқиш билдирмоқда. Унинг шартномасидаги товон пули 58 млн еврони ташкил қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар