17.07.2024 21:50
1905
Теглар
Мората «Милан»да тиббий кўрикдан ўтди: «Мени фаолиятимдаги энг яхши йиллар кутмоқда. Италияда мени доим ҳурмат қилишган»

Алваро Мората «Милан»да тиббий кўрикдан ўтгач, трансфери ҳақида гапирди.

«Атлетико»ни тарк этган 31 ёшли испаниялик ҳужумчи Мадридда «Милан» учун тиббий кўрикдан ўтди.

«Фаолиятимдаги энг яхши йиллар мени кутиб турганини сезяпман. Шу боис ушбу буюк клубга ўтишни истадим.

Италияда менга доим юксак ҳурмат билан муносабатда бўлишган. Ёзги таътилни ҳам ўша ерда ўтказмоқчиман. А Серияга қайтишни интизорлик билан кутаман», - дейди Мората.

Аввалроқ, испаниялик ҳужумчи «Атлетико» билан соврин ютмаса, жамоани тарк этмаслигини маълум қилган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар