17.07.2024 11:33
2721
Теглар
Манба: Англия ФА 2025 йил ёзигача Гвардиолани кутмоқчи. Унгача вақтинчалик бош мураббий тайинланиши мумкин

Пеп Гвардиола Англия миллий жамоасига таклиф қилиниши мумкин.

The Independent нашри хабарига кўра, агар мураббий 2024/25 йилги мавсум охирида «Манчестер Сити»ни тарк этса, ФА унга таклиф билан чиқади. Шу мақсадда Англияга бош мураббий вазифасини вақтинча бажарувчи мутахассис тайинланиши мумкин.

Британияликлар «миллий жамоа маданиятини тушунадиган» мураббий топишмоқчи. 8 йилни Англияда ўтказган Гвардиола эса жуда мос келади.

Ҳозирда «Сити»да Гвардиола амалдаги шартномаси якунланганидан кейин жамоани тарк этиши мумкин, деган фикр бор. Унинг келажаги «шаҳарликлар»нинг молиявий қоидабузарликлари юзасидан олиб борилаётган Премер-лига тергови туфайли мураккаблашмоқда.

Агар Англия ФА Гвардиоладан розилик олса, мамлакатнинг U-21 жамоаси устози Ли Карсли баҳоргача вақтинчалик бош мураббий бўлиши мумкин. Агар Пеп инглизларни бошқаришдан бош тортса, Карсли лавозимда доимий қолиши мумкин.

Шунингдек, вазиятдан хабардор манбалар Англия аёллар жамоаси бош мураббийи Сарина Вигман 2025 йилда эркаклар жамоасига тайинланиши мумкинлигини ҳам таъкидламоқда. 

Номзодлардан яна бири — Эдди Ҳау, аммо «Нюкасл» 46 ёшли мутахассисни ўзида сақлаб қолиш ниятида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар