17.07.2024 15:28
1528
Теглар
Кейн миллий жамоадаги фаолиятини якунламоқчи эмас — у Англия билан ЖЧ-2026ни ютмоқчи

Ҳарри Кейн Англия миллий жамоасини тарк этиш ниятида эмас.

Инглизлар Евро-2024 финалида Испанияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Жамоа кетма-кет икки марта қитъа чемпионати финалида мағлуб бўлди – 2021-йилда Италияга  пеналтилар сериясида ютқазган. 

The Telegraph нашрининг ёзишича, 30 ёшли ҳужумчи халқаро фаолиятини якунлаш ниятида эмас ва Аргентина билан дастлабки учта финалида (2014 йилги жаҳон чемпионати ва икки марта Америка кубоги) мағлуб бўлган Лионел Мессидан илҳомланмоқчи. Лео кетма-кет 3 та финалда ютқазгандан кейин қаторасига 4 та финалда ғалаба қозонди — ЖЧ, икки марта Америка кубоги ва Финалиссима. 

Ҳужумчига яқин манбалар унинг миллий жамоадаги фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақидаги тахминларни бутунлай рад этишди. Уларнинг таъкидлашича, Кейн фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказган ва «Бавария»да 44 та гол урган.

Сўнгги мағлубиятдан тушкунликка тушганига қарамай, Кейн Англияга 2026 йилги жаҳон чемпионатида ва ундан кейин ҳам муваффақиятга эришишда ёрдам бериш учун янада қатъиятли бўлиши кутилмоқда.

Ҳарри — Англия сардори. У миллий жамоада 98 та ўйинда 66 та гол урган ва бу борада мамлакат рекордчиси ҳисобланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар