17.07.2024 08:46
4947
Теглар
«Челси»нинг франциялик футболчилари ирқий камситиш сабабли Энцонинг «инстаграм»даги саҳифасини тарк этишди

«Челси»нинг бир қанча ўйинчилари ижтимоий тармоқда Энцо Фернандесни кузатишни тўхтатишди. 

Аргентина миллий жамоаси ўйинчилари Америка Кубогидаги ғалабани нишонлаш чоғида Франция футболчилари ҳақида ҳақоратомуз ашула айтишганди: «Улар Франция учун ўйнашади, лекин ҳаммаси Анголадан. Уларнинг оналари нигериялик, оталари камерунлик, лекин паспортларида «француз» деб ёзилган». 

Видео Аргентина миллий жамоаси ва «Челси» яримҳимоячиси Энцо Фернандеснинг жонли эфирида кўрилган, бироқ кўп ўтмай футболчи трансляцияни тўхтатиб қўйганди. 

Бундай ирқий камситиш Энцонинг «Челси»даги франциялик жамоадошлари — Уэсли Фофана, Мало Гюсто ва Аксел Дисасининг жаҳлини чиқарди. Улар «инстаграм»да яримҳимоячининг саҳифасига обуна бўлишни тўхтатишди. 

Фофана видеога жавоб бериб, «Футбол 2024 йилда: ирқчиликнинг ёввойи кўриниши» деб ёзиб қолдирди.

Ўз навбатида «Челси» ҳам Энцога нисбатан текширув бошлади. Клуб вазиятни ўрганмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар