16.07.2024 11:16
1136
Теглар
Испания футболчилари ва мухлислар «Родри, «Олтин тўп!» деб куйлашди. Ўша пайтда Хоселу божаси Карвахални кўрсатди

Испаниялик футболчилар «Олтин тўп»ни Родрига топширишни сўрашди. 

Испанлар финалда Англияни мағлуб этиб (2:1), Евро-2024 ғолибига айланишди. «Манчестер Сити» яримҳимоячиси турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Мадриддаги чемпионлик парадида футболчиларни сардор Алваро Мората бирин-кетин саҳнага чақирди. Родри томошабинлар олдига чиққач, унинг жамоадошлари «Родри, Олтин тўп! Олтин тўп, Олтин тўп!» — дея куйлашди. Мухлислар ҳам қўшилишди. 

Шу билан бирга ҳайқириқ пайтида Хоселу Дани Карвахални кўрсатиб, «Олтин тўп»га божаси лойиқлигига ишора қилди. Улар ўтган мавсумда «Реал»да бирга ўйнаб, клуб билан 3 та совринни қўлга киритишган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар