16.07.2024 16:32
7666
Франция Аргентина миллий жамоаси ўйинчилари устидан ФИФАга шикоят аризасини киритади

Франция футбол федерацияси Америка кубоги финалидаги ғалабадан кейин франциялик футболчиларни ирқий камситиб, қўшиқ куйлаган Аргентина миллий жамоаси ўйинчилари устидан ФИФАга арз қилмоқчи.

Лионел Скалони бошчилигидаги аргентиналиклар финалда Колумбияни мағлуб этиб (1:0), 2024 йилги Америка кубогини қўлга киритди. Ўйиндан кейин эса футболчилар ЖЧ-2022 финалидаги рақиб Франция ўйинчиларини ирқий камситиб, қўшиқ куйлашди.

«Эшитинг, тарқатинг. Улар Франция миллий жамоасида ўйнашади, бироқ уларнинг барчаси Анголадан. Уларнинг оналари нигериялик, оталари камерунлик, лекин паспортларида «француз» деб ёзилган». 

Видео Аргентина миллий жамоаси ва «Челси» яримҳимоячиси Энцо Фернандеснинг жонли эфирида кўрилган. Футболчи тезда трансляцияни тўхтатган. 

AFP’нинг La Provence’га таяниб хабар беришича, Франция футбол федерацияси аргентиналик футболчиларнинг ирқий камситувчи қўшиқ куйлагани учун ФИФАга шикоят аризасини киритади. Шунингдек, Аргентина футбол ассоциациясидан ушбу ўйинчиларга нисбатан чора кўришни талаб қилади. 

Эслатиб ўтамиз, Аргентина ЖЧ-2022 финалида Францияни (3:3, пеналтилар бўйича — 4:2) мағлуб этган. Ўшанда аргентиналик мухлислар Франция ҳақида худди шундай ҳақоратли қўшиқни жонли равишда куйлашганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар