15.07.2024 16:53
3388
Теглар
Суперлигада ойнинг энг яхши ўйинчиси эълон қилинди

ПФЛ расмий сайти Суперлига июн ойининг энг яхши ўйинчисини эълон қилди.

Унга кўра, «Андижон» ҳужумчиси Рустам Турдимуродов ўтган ойда 5 ўйинда 4та гол уриб, ой лауреатига айланди.

Ундан ташқари, соврин учун Ҳусайн Норчаев (Нефтчи — 6 ўйин, 3 гол, 2 ассист), Драган Черан (Пахтакор — 5 ўйин, 3 гол, 1 ассист), Абдувоҳид Неъматов (Нефтчи — 5 ўйин, 1 гол, 3 қуруқ ўйин), Анвар Ҳожимирзаев (Динамо — 5 ўйин, 3 гол) ва Владимир Йовович (Сўғдиёна — 5 ўйин, 1 гол, 2 ассист) даъвогарлик қилаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, май ойи якунларига кўра «Сўғдиёна» яримҳимоячиси Шоҳрухбек Абдураҳмонов ойнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар