15.07.2024 18:22
16361
Теглар
Родри – «Олтин тўп» фаворитига айланди, Лаутаро ва Карвахал топ-5ликда, Месси ҳам рейтингда кўтарилди 

Евро-2024 ва Америка кубоги-2024 якунларига кўра, Goal нашри ўз талқинида «Олтин тўп» учун даъвогарлар рейтингини янгилади.

Унга кўра, Европа чемпионига айланиб, турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган Родри «Олтин тўп» учун асосий даъвогарга айланди. Испаниялик яримҳимоячи рейтингда Винисиус ва Жуд Беллингҳемни ортда қолдирди.

Ла Лига ва ЕЧЛ ғолиблигидан кейин Испания билан Еврода чемпион бўлган Дани Карвахал 4-ўринга кўтарилган бўлса, Америка кубогида Аргентинага чемпионликни келтирган Лаутаро топ-5ликдан жой олди. Месси эса 19-ўриндан 16-поғонага кўтарилган. Криштиану Роналду топ-20ликни тарк этган.

Топ-20 даъвогарлар рейтинги билан танишинг:

1. Родри («Манчестер Сити»)

2. Винисиус Жуниор («Реал»)

3. Жуд Беллингем («Реал»)

4. Даниэл Карвахал («Реал»)

5. Лаутаро Мартинес («Интер»)

6. Тони Кроос («Реал», фаолиятини якунлади)

7. Килиан Мбаппе («Реал»)

8. Ҳарри Кейн («Бавария»)

9. Филип Фоден («Манчестер Сити»)

10. Нико Уилямс («Атлетик»)

11. Флориан Виртц («Байер»)

12. Ламин Ямал («Барселона»)

13. Эрлинг Ҳоланд («Манчестер Сити»)

14. Эмилиано Мартинес («Астон Вилла»)

15. Алваро Мората («Атлетико»)

16. Лионел Месси («Интер Майами»)

17. Хулиан Альварес («Манчестер Сити»)

18. Дани Олмо («РБ Лейпциг»)

19. Букайо Сака («Арсенал»)

20. Родриго («Реал»).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар