14.07.2024 17:58
1179
Теглар
Саутгейт финал олдидан: «Қўрқиш ҳисси йўқ, аксинча тарихдан жой олиш ҳақида ўйлаяпмиз»

 Англия миллий жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Испанияга қарши финал олдидан фикрларини билдирди.

«Ўйиндан-ўйинга биз тўп билан яхши ҳаракатлана бошладик. Турнир стартида қандайдир босимни ҳис қилгандик, аммо сўнгги ўйинларда жамоа эркин ҳаракатланди. Айтишим лозим, биз жуда машаққатли йўлни босиб ўтдик, айниқса ватанимизда бизга кўплар шубҳа билан қараган пайтда.

Жамоамдаги ҳар бир футболчи билан фахрланаман. Улар ҳам турнирдаги тажриба орқали ўсишга эриша олишди. Ҳозир ниманидир нотўғри қилиб қўйишдан қўрқиш ҳисси йўқ, аксинча тарихга кириш ҳақида ўйлаяпмиз», - дейди Саутгейт.

Эслатиб ўтамиз, Евро-2024 финали доирасидаги Испания – Англия учрашуви бугун, 14 июн куни соат 23:59да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар