13.07.2024 18:15
2653
Де ла Фуэнте: «Моратани бошқа давлатда афсона деб ҳисоблаган бўлишарди. У суперюлдузлар статистикасига эга»

Луис де ла Фуэнте Алваро Моратанинг ўйинига бўлган танқидларга муносабат билдирди. 

Испаниялик форвард Евро-2024да 6 та ўйинда 1 та гол урди.

«Испанияда бизда бор бўлган яхши жиҳатларни тан олишлари қийин. Алваро Мората бунга ёрқин мисол бўла олади. У суперюлдузлар статистикасига эга.

У Испания миллий жамоасининг энг яхши тўпурарлари рўйхатида тўртинчи, Евро тарихида эса учинчи ўринда. У клублар миқёсида юқори даражадаги совринларни қўлга киритган.

Бошқа давлатда уни афсона деб ҳисоблашарди. Аммо бизда бу борада қийинчиликлар бор. Мен уни 100 фоиз қўллаб-қувватлайман.

Алварони жамоадошлари ва мураббийлари қўллаб-қувватлашмоқда, улар маълум бир ОАВнинг муносабатидан ҳайрон», — дея испанлар устозининг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар