13.07.2024 10:40
5486
«Ан Наср» Роналдуни ЖЧ-2026гача олиб қолмоқчи. Ҳужумчи «Байер»га ўтмайди

Криштиану Роналду ва «Ан Наср» шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлади.

GiveMeSport нашри журналисти Бен Жейкобснинг ёзишича, 39 ёшли португалиялик шартнома имзолашга шошилмаяпти, бироқ унинг Европага қайтиш ёки бошқа клубга ўтиш нияти ҳам йўқ.

Криштианунинг маоши ошиши кутилмоқда. «Ан Наср» Роналдуни ЖЧ-2026гача жамоада ўйнашини истамоқда. Ўшанда форвард 41 ёшга тўлади. Роналдунинг бўлиши 2025 йилдаги трансляциялар шартномасини қайта кўриб чиқиш контекстида ҳам муҳим.

Битимни узайтириш бўйича музокаралар ёзда давом этиши кутилмоқда ва Саудия Арабистонида янги мавсум бошлангунича олдинга силжиши кутилмоқда. Шу билан бирга шошилиш йўқ. Бироқ «Ан Наср» йил охиригача аниқлик киритмоқчи.

Жейкобс манбаларга таяниб, Роналдунинг «Байер»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар