12.07.2024 20:56
2734
Теглар
Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўртоқлик ўйинида Гватемалага мағлуб бўлди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Гватемалага қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Хосе Венансио Лопес шогирдлари ЖЧ-2024га тайёргарлик доирасида Тошкентдаги иккинчи ўйинда Гватемалага мағлуб бўлди – 2:3. Вакилларимиздан Меҳрож Худойберганов ва Дилшод Раҳматов голларга муаллифлик қилишди.

Пайшанба кунги биринчи баҳсда Ўзбекистон Гватемалани 3:1 ҳисобида мағлуб этганди.

Маълумот учун, жаҳон чемпионати 14 сентябрдан 6 октябрга қадар Тошкент, Андижон ва Бухорода бўлиб ўтади.

Футзал. Халқаро ўртоқлик учрашуви

12 июл

Ўзбекистон – Гватемала – 2:3

Голлар: 3ʼ Меҳрож Худойберганов, 32ʼ Дилшод Раҳматов — 9ʼ, 24ʼ Патрик Руис, 27ʼ Роберто Алворадо.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар