12.07.2024 08:43
2175
Теглар
Евро финалидаги натижадан қатъи назар Англия Саутгейт билан шартномани узайтирмоқчи

Англия футбол ассоциацияси Гарет Саутгейтни сақлаб қолишга умид қилмоқда.

The Times нашрининг ёзишича, Eвро-2024 финалида ким ғалаба қозонишидан қатъи назар, мамлакат футбол расмийлари 53 ёшли мутахассисни бош мураббий сифатида қолишга кўндиришга ҳаракат қилади.

Турнир якунига етгач, Саутгейт билан шу йил тугайдиган шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб борилади.

Англиялик собиқ ҳимоячи 2016 йилдан буён жамоани бошқаради. Унинг бошчилигида инглизлар аввал Евро-2020, энди эса Евро-2024 финалига чиқди.

Европа чемпионати финали 14 июлга белгиланган. Англия Берлинда Испанияга қарши баҳс олиб боради.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар