11.07.2024 14:40
2494
Хименес колумбиялик мухлислар билан тўқнашув ҳақида: «Фожиа. Бирор полициячи йўқ эди. Биз яқинларимизни ҳимоя қилишга уриндик»

Хосе Хименес колумбиялик мухлислар билан муштлашув ҳақида фикр билдирди.

Уругвай миллий жамоаси Америка Кубоги яримфинал баҳсида Шарлоттадаги стадионда Колумбияга имкониятни бой берди (0:1).

Ўйиндан сўнг Уругвайнинг баъзи футболчилари, жумладан Дарвин Нунес трибунага бориб, колумбиялик мухлислар билан муштлашди.

Тўқнашувда мухлислардан бири Нунеснинг юзига зарба берди. 

«Бу — бутунлай фожиа. У ерда бирор полициячи йўқ эди. Улар ярим соатдан кейин пайдо бўлишди.

Биз оиламизни ва яқинларимизни ҳимоя қилиш учун трибунага чиқдик», — деди Уругвай сардори.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар