10.07.2024 11:14
3531
Теглар
Ямал: «Туғилган кунимни Германияда нишонлашни мақсад қилгандим. Энди чемпион бўлиш қолмоқда»

Испания миллий жамоаси яримҳимоячиси Ламин Ямал Евро-2024 яримфиналидан ўрин олган Францияга (2:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

Беллашувда 16 ёшли вингер французлар дарвозасига супергол урди ва йирик турнирларда тўп киритган энг ёш футболчига айланди. 

«Финалга чиқдик, энг муҳими – чемпионликни қўлга киритиш. Бизда қийин дамлар бўлди, ҳеч ким рақиб тезкор гол уришини кутмаганди. Сўнг мен тўпни олиб, зарба бердим. Жуда бахтлиман.

Ёшим ҳақида кўп ўйламасликка ҳаракат қиламан, ўйиндан завқ олишга ва жамоага ёрдам беришга уринаман.

Мен ғалаба қозонишни хоҳлайман. Мақсадим туғилган кунимни шу ерда, Германияда нишонлаш эди», — деди «Барселона» клуби ва Испания миллий жамоаси яримҳимоячиси.

Ямал 13 июл куни 17 ёшга тўлади. 14 июлда эса Испания Евро финалида Англия — Нидерландия жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар