10.07.2024 11:24
2464
Теглар
Дешам: «Испания маҳоратини кўрсатди. Биз етарлича тетик эмасдик. Мбаппеда жароҳат, Гризманн ўз даражасида эмас»

Франция миллий жамоаси бош мураббийи Дидие Дешам Евро-2024 яримфиналидан ўрин олган Испания (1:2) билан баҳсдан кейин ўз фикрларини билдирди. 

«Испания бугун жуда яхши жамоа эканлигини исботлади. Бизга ҳисобни очиш насиб этди, аммо рақиб тўпни яхшироқ назорат қилгани учун бизга муаммо туғдирди. Бугун Испания ўз маҳоратини намойиш этди.

Биз бироз кечикдик ва, эҳтимол, у қадар тетик эмасдик. Бу техник хатоларга олиб келди, айниқса, ўйинни қуришда. Тез-тез олдинга бормадик.

Ўйинимизга вертикаллик етишмади. Шунга қарамай, охиригача курашдик. Кўпчилик футболчилар қийин аҳволда қолганига дуч келдик.

Бизда эҳтиёткор ёки ҳимоявий ўйин услуби йўқ, фақат яхши ҳимояланамиз. Мослашишга мажбур бўлдик. Ўйинимизга ёрқинлик етишмади.

Масъулиятни футболчиларга юкламайман. Мен мураббийман ва мен жавобгарман.

Килиан жароҳат олди. Антуан ўзининг энг яхши даражасида ўйнамади. Упамекано энг яхши жисмоний ҳолатда эмасди. Биз қўлимиздан келганини қилишга уриндик. Ҳисобни очишга муваффақ бўлганимиз ажойиб, аммо Испания ўйинни яхшироқ бошқарди. Чиндан ҳужумда етарлича самарали бўлмадик.

Мбаппе ниқобсиз ўйнади? Ниқобда ўйнаш осон эмасди, бу унинг қарашларини чеклаб қўйди. Шифокорлар билан маслаҳатлашганимиздан сўнг ниқобдан воз кечишга қарорга келдик.

Ямал? Унинг зарбаси ажойиб эди. У катта муваффақиятларга эришди ва барча мақтовларга лойиқ. Испанларда шундай зарба бера оладиган маҳоратли футболчилар бор. Ҳимоячиларимиз жуда узоқда эди. Ямал эса техник томондан зарбани ажойиб тарзда бажарди», — дея французлар устозининг сўзларини келтиради RMC Sport.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар