09.07.2024 21:45
10052
Теглар
Ўзбекистон U23 жамоасининг Парижга борадиган 22 нафар футболчиси маълум қилинди

Ўзбекистон олимпия жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе Париж-2024 Олимпиадасига борадиган 22 футболчидан иборат рўйхатини эълон қилди.

Аввалги рўйхатдан бир футболчи – Алибек Давронов тушиб қолди. У аввалги жароҳати сабабли Парижга йўл оладиган таркибдан ўрин олмаган.

Турнир регламентига мувофиқ, 3 нафар 23 ёшдан юқори футболчилар — Элдор Шомуродов, Остон Ўрунов ва Ҳусниддин Алиқулов жамоага жалб этилганди.

Аввалроқ, Осиё кубоги U23да иштирок этган ўйинчилардан ҳимоячи Маҳмуд Маҳамаджонов, яримҳимоячи Ҳожимат Эркинов, ҳужумчилар Отабек Жўрақўзиев ҳамда Улуғбек Ҳошимов таркибдан ўрин олмаганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия жамоаси Олимпиададаги иштирокини 24 июл куни Испанияга қарши ўйин билан бошлайди.

Маълумот учун, турнир давомида 18 нафар футболчи якуний рўйхатдан жой олади. Темур Кападзе жамоаси 11 июл куни Парижга учади. Олимпиада олдидан 15 июлда Гвинея, 18 июлда Янги Зеландияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар