09.07.2024 14:34
1364
Яқин ўтмиш юлдузлари, шарҳловчилар ва журналистлар майдонда. Ахбор Имомхўжаев хотира турниридан суратлар

2-тур ўйинларидан кейин финалга чиқиш учун асосий даъвогарлар маълум.

8 июл куни Ахбор Имомхўжаев хотирасига бағишланган турнирнинг 2-тур ўйинлари ўтказилди.

Куннинг дастлабки ўйинларида турнир аутсайдери бўлган «Журналист» жамоаси турнир фаворитларидан бири бўлган ЎФА вакилларидан иборат рақибга йирик 1:12 ҳисобида ютқазди. Ушбу жамоа бир кун олдинги 1-тур ўйинларида Ахбор Имомхўжаевнинг фарзандлари ва набираларидан тузилган «Сулола» жамоасига ҳам худди шу ҳисобда мағлуб бўлганди.

ЎФА эса биринчи турда ҳакамлардан тузилган ЎзФҲМ жамоасини 7:0 ҳисобида енгганди ва 2 турдан кейин 100 фоизлик имконият билан биринчи ўринда бормоқда. 

Параллел равишда кечган ЎзПФЛ ва ЎзФҲМ жамоалари ўйинида эса кутилмаганда 0:6 ҳисоби қайд этилди. Чунки бир кун олдинги ўйинда ҳакамлар жамоаси ЎФАга бундан ҳам йирик ҳисобда ютқазганди. ПФЛ вакиллари эса Тонг II жамоаси устидан 1:0 ҳисобида устун келганди.

Kun.uz сайти журналистлари ва бошқа ходимларидан тузилган жамоа эса 2-турда Тонг II жамоасига қарши баҳсда майдонга тушиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди — 8:1.

Муҳаммад Комилов ва Муҳаммадсаид Аҳмедов ҳет-трик қайт этган бўлса, Юнус Қўшоқов ҳамда Азимжон Бердибеков ўз ҳисобига 1тадан гол ёздириб қўйди.

Kun.uz қуйидаги таркибда ҳаракат қилди — Нормуҳаммад Али Абдураҳмонов, Зиёддин Маматжонов, Азиз Қаршиев, Абдуқодир Тўлқинов, Муҳаммад Комилов, Жавоҳир Хўжаев, Абдусалим Абдувохидов, Муҳаммадсаид Аҳмедов, Азимжон Бердибеков, Асрорбек Абдуназаров, Юнус Қўшоқов.

Kun.uz 9 июл куни 3-турни ЎзФҲМ жамоасига қарши ўтказади. 

2-турнинг марказий учрашуви эса «Пахтакор» ва «Сулола» клублари ўртасида кечди. Ахбор Имомхўжаев авлодлари биринчи ўйинда йирик ҳисобдаги ғалаба билан (12:1) ўзини турнир фаворитларидан бири сифатида намойиш этганди. Павел Бугало, Мурод Алиев, Анвар Солиев, Акмал Шораҳмедов, Собир Ҳодиев, Азамат Абдураимов, Шуҳрат Мақсудов ва Илҳом Шарипов каби яқин ўтмиш юлдузларидан иборат бўлган «Пахтакор» жамоаси эса 1-турда кутилмаганда Championat.Asia билан дуранг ўйнаб (3:3), фақат пеналтилар сериясидаги ғалаба эвазига қўшимча бир очко (жами 2) олганди. 

Бу сафар эса пахтакорчилар тўлиқ куч билан ҳаракат қилишди ва рақибга ҳеч қандай имконият қолдиришмади - 8:2.

Sport TV телеканали вакиллари - Мурод Ризаев, Зоҳид Каримов, Элдор Мустафоев, Дилшодбек Тўхтабеков, Ориф Толипов, Зуҳриддин Қиличев ва Абдулла Нурмонов каби шарҳловчилардан тузилган «Шарҳловчилар» жамоаси 2-турда ҳам ютқазди. Биринчи турда Kun.uz жамоасига 1:5 ҳисобида ютқазган шарҳловчилар бу сафар Championat. Asia сайтига 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. 

2 тур ўйинларидан кейин ЎФА ва Kun.uz жамоалари йўқотишсиз бормоқда ва тўплар нисбатига кўра мос равишда 1 ва 2-ўринларни бўлишиб турибди. Шунингдек, охирги тур олдидан «Пахтакор» ва Championat.Asia жамоалари ҳам финалга чиқиш учун яхши имкониятга эга.

Турнир регламентига кўра, жамоалар учтадан ўйин ўтказади ва умумий рейтингда 1-2 ўринда бўлган жамоалар финалда тўқнашади. 3-4-ўринлар соҳиблари 3-ўрин учун, 5-6-ўриндагилар 5-ўрин учун, 7-8-ўриндагилар 7-ўрин учун, 9-10-ўриндагилар 9-ўрин учун ўзаро кураш олиб боришади. 

2-турдан кейин турнир жадвалидаги вазият:

3-тур ўйинлари:

Турнир тўпурарлари:

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар