08.07.2024 15:32
2251
Ван де Бекни 39 млн еврога сотиб олган «МЮ» 500 минг еврога «Жирона»га қўйиб юборади

«Манчестер Юнайтед» ва «Жирона» Донни ван де Бекнинг трансфери борасида келишиб олишди.

Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, келишув бонуслар асосида тузилган. Бонуслар эвазига «МЮ» 4-5 млн еврогача олиши мумкин.

Дастлабки белгиланган трансфер қиймати эса 500 минг еврони ташкил этади. Шахсий келишувлар шу ҳафта муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамиз, нидерландиялик яримҳимоячи 2020 йилда «Аякс»дан 39 млн евро эвазига «МЮ»га ўтганди.

27 ёшли футболчи ўтган мавсумни ижара асосида Франкфуртнинг «Айнтрахт» клубида ўтказди ва Бундеслигада 8 та баҳсда майдонга тушди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар