08.07.2024 12:20
2869
Лизаразю: «Жан-Мишел Автогол асосий ҳужумчимиз эканлиги ташвишга соляпти. Мбаппе маҳоратини йўқотган»

Биксант Лизаразю Франциянинг Евро-2024да ҳужумдаги ўйинларидан хавотирда.

Дидие Дешам жамоаси ҳисобида 5 ўйинда иккита автогол ва Килиан Мбаппе томонидан пеналти урилган бир гол бор. Шунга қарамай, Франция яримфиналга чиқди.

«Мени ташвишга солаётган нарса шуки, Жан-Мишел Автогол – бизнинг энг яхши ҳужумчимиз. Мбаппени хавотир билан томоша қиляпмиз, Гризманн эса катта муаммога дуч келди.

Мбаппе тезлаша олмаяпти. Бу синган бурун билан боғлиқми? Унинг бошига кира олмайман, лекин у дарвоза олдидаги маҳоратини йўқотган ва камроқ имкониятлар яратмоқда. Бу жуда хавотирли, чунки у яхши тезлаша олмаяпти, бирга-бир вазиятларда ўтиб кета олмаяпти», — деди Франция миллий жамоаси ва «Бавария»нинг собиқ ҳимоячиси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар