08.07.2024 17:57
11379
Теглар
«Ламин бизни чемпион қилгач, ўзимиз уни полицияга топширамиз». Ямалнинг майдонни эрта тарк этаётгани ғалати тахминларга сабаб бўлди

Испания миллий жамоаси яримҳимоячиси Ламин Ямалнинг Италияга қарши ўйинда 71-дақиқада алмаштирилиши турли тахминларни келтириб чиқарди. 

Айрим ОАВлар буни футболчининг мактаб имтиҳонларига тайёрланишига боғлаган бўлса, Bild нашри ўзгариш Германиядаги қонунга алоқадорлигини таъкидлади. Яъни Германияда 17 ёшга тўлмаганларга соат 20:00гача, агар улар спортчи бўлишса 23:00гача ишлашларига рухсат берилган. Италияга қарши баҳс маҳаллий вақт билан соат 21:00да бошланди ва ўйин 22:45дан эрта якунланмаслиги аниқ эди. Ямал эса 23:00гача ювиниб, стадионни тарк этишга улгурмасди ва Испания 30 минг евро жарима тўлашига тўғри келарди. Шу сабаб мураббий уни 70-дақиқада захирага олди. Бу — Bild'нинг хабари. 

Аммо бу фаразни Испания қироллик футбол федерацияси тасдиқламади. Жамоага жарима солинмади. Ямалнинг жамоадоши Ферран Торрес бу борада ҳазил қилди: «Уни 14 июлгача, яъни финалгача бермаймиз. У бизни чемпион қилгач, ўзимиз Ламинни полицияга топширамиз» 

Умуман кейинги ўйинлар ҳам Bild'нинг тахминлари ўзини оқламаганини кўрсатди. Чунки Ямал Албанияга қарши баҳсда захирадан туширилиб, Германия вақти билан деярли 23:00гача майдонда бўлди. Грузия билан 1/8 финалда эса тўлиқ ҳаракат қилди.

Эслатиб ўтамиз, Испания Евро-2024 яримфиналида 9 июл оқшомида Францияга қарши саф тортади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар