08.07.2024 18:53
1376
Араухо «Барса»нинг мавсум олди йиғинини ўтказиб юборади. У икки ойга сафдан чиққани тахмин қилинмоқда

«Барселона» клуби ҳамда Уругвай миллий жамоаси ҳимоячиси Роналд Араухо янги мавсум олди йиғинларни ўтказиб юбориши кутилмоқда.

Араухо Америка кубоги-2024 чоракфинали доирасидаги Бразилияга қарши учрашувнинг (0:0, 4:2 – пен) 33-дақиқасида жароҳат олиб, майдонни тарк этганди. У бу вазиятдан кейин кўз ёшини тия олмаганди.

Mundo Deportivo хабарига кўра, Араухонинг тикланиши учун 8 ҳафта талаб этилиши мумкин. У «Барса»нинг Ҳанс-Дитер Флик қўл остида 10 июлдан бошланадиган мавсум олди йиғинининг дастлабки қисмини ўтказиб юборади. 

Бундан ташқари, текширувлардан сўнг тиббий тахминлар ўз тасдиғини топса, 25 ёшли ҳимоячи Ла Лиганинг августдаги дастлабки турларини ўтказиб юбориши мумкин.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар