07.07.2024 15:23
4193
Теглар
«Биринчи кундан бошлаб пеналти тепишни машқ қилаётган эдик». Бразилия бош мураббийи Уругвайга сериядаги мағлубият ҳақида

Копа Америка чоракфинали доирасидаги Бразилия – Уругвай (0:0, 2:4 пен) ўртасидаги баҳсдан кейин бразилияликлар устози Доривал Жуниор мағлубият сабаблари ҳақида гапирди.

«Турнирни бу тарзда тарк этиш жуда аламли. Орландога келган кунимизнинг биринчи кунидан бошлаб пеналти тепишни машқ қилаётган эдик. Чунки серияда иштирок этишимиз эҳтимоли катта эди. Афсуски, асосий пеналтичиларимиздан бири Родриго ўйин охирида майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Захирадан тушган ва пеналтини ижро этганлар ҳам бизга ёрдам бермоқчи эди. Серияда кимдир хато қилади ва афсуски бу биз бўлдик», - дейди Доривал мағлубиятли баҳсдан кейин.

Эслатиб ўтамиз, бразилияликлардан зарба беришда Милитао ва Дуглас Луис хатоликка йўл қўйди.

Маълумот учун, Уругвай яримфиналда Колумбияга қарши майдонга тушади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар