06.07.2024 21:40
1445
Теглар
Педри 1,5 ойга сафдан чиққани маълум қилинди

Педри жароҳати сабаб 1,5 ойни ўтказиб юборади.

Испаниялик 21 ёшли яримҳимоячи Евро-2024 чоракфиналида Германияга қарши ўйиннинг 8-дақиқасида алмаштирилганди (қўшимча вақтда 2:1).

Беллашувнинг дастлабки дақиқаларида немислар яримҳимоячиси Тони Кроос Педрига нисбатан қоидани бузганди. Испаниялик футболчи майдонда бироз вақт ўтказди, аммо барибир баҳсни давом эттира олмади. 

Испания Қироллик футбол федерацияси маълумотларига кўра, яримҳимоячига чап тизза боғламлари чўзилиши ташхиси қўйилган. Mundo Deportivo'нинг аниқлик киритишича, футболчи 1,5 ойни ўтказиб юборади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар