06.07.2024 13:56
2253
Теглар
Мартинес: «63% тўпга эгалик қилдик. Бизнинг вазиятларимиз Францияникидан кўра хавфлироқ эди»

Португалия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Евро-2024 1/4 финалидан ўрин олган Франция (0:0, пен — 3:5) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Бу чоракфинал. Футболчиларнинг фидойилигига қаранг. Биз кўплаб вазиятлар яратдик. Қийин ўйин. Тўп устунга тегиб, дарвозага кирмади... 

Бу — Португалия бошқарувидаги энг яхши ўйиним. Мен футболчилар билан жуда фахрланаман. Улар характер кўрсатишди. Биз 63% вақтда тўпга эга бўлдик. Бизнинг вазиятларимиз яхшироқ эди. Франция бунга лойиқ эмасди, демайман. Лекин бу — Европанинг энг яхши турнири, қитъанинг энг яхши футболчилари. Футболчилар борларини беришди. Улар билан фахрланиш керак.

Пепе ўйиндан кейин Криштиануни қучоқлаб йиғлади? Пепе — намуна. Бу унинг турнирда кўрсатган ўйинларига тааллуқлидир: нафақат ўйин, балки шерикларини қўллаб-қувватлаши ва фидойилиги. Бу — умидсизлик кўз ёшлари. Бундай ўйнаб, мағлуб бўлганимизни қабул қилиш қийин.

Бугун яхши вазиятлар яратдик. Ягона хато тўпнинг дарвозага кирмагани бўлди. Биз тўпга кўпроқ эгалик қилдик ва охирги бўлимларда кўпроқ хавф туғдирдик.

Фелиш (серияда гол уролмади)?  Барча футболчилар бир-бирини қўллаб-қувватлади. Унинг техник қобилиятига шубҳа йўқ.

Мухлисларга қўллаб-қувватлаганлари учун раҳмат айтмоқчиман. Мен эса уларга қувонч келтириш учун курашишда давом этаман.

Роналдунинг қолиш-қолмаслиги? Биз ҳозир мағлубиятни бошдан кечиряпмиз. Индивидуал қарорлар бўлмади», — дейди португалияликлар устози.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар