06.07.2024 23:40
1832
Теглар
Евро-2024. Англия Швейцарияни пеналтилар сериясида мағлуб этиб, учинчи яримфиналчига айланди

Европа чемпионатида учинчи яримфиналчи аниқланди. 

Англия ва Швейцария ўртасидаги беллашувнинг асосий вақтида кучлар тенг келди. Эмболонинг 75-дақиқадаги голига 80-дақиқада Сака узоқ масофадан киритган тўпи билан жавоб берди. Қўшимча бўлимларда дарвозалар дахлсиз қолди. Пеналтилар сериясида эса Пикфорд Аканжининг зарбасини қайтариб, инглизларни кейинги босқичга олиб чиқди. 

Англия 10 июл кунги яримфиналда Нидерландия — Туркия жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди. 

Евро-2024. 1/4 финал

Англия Швейцария 1:1

Пеналтилар серияси — 5:3.

6 июл, «Меркур Шпил-Арена»

Голлар: Сака (80) — Эмболо (75).

Англия – Пикфорд, Уокер, Стоунз, Конса (Палмер, 78), Триппиер (Эзе, 78), Райс, Фоден (Александер-Арнолд, 115), Беллингҳэм, Майну (Шоу, 78), Сака, Кейн (Тоуни, 109).

Швейцария – Зоммер, Родригес, Шер, Аканжи, Эбишер (Сиерро, 118), Жака, Фройлер (Амдуни, 118), Варгас (Видмер, 64), Ридер (Цубер, 64), Ндойе (Закариё, 98), Эмболо (Шакири, 109).

Огоҳлантиришлар: Шер (32), Кейн (67), Видмер (85).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар