05.07.2024 10:35
2200
Теглар
Нагелсманн: «Испания энди шунчаки тики-така ўйнамаяпти, улар юқори прессинг уюштиришмоқда»

Германия миллий жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагелсманн Евро-2024 1/4 финалидан ўрин олган Испания билан ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди. 

«Испания ҳар доим рақибни тўпни йўқотишга ва рақиб майдонида назоратга эришиш учун юқори босимга интилади. Улар шундай сифатга эга бўлишдики, энди бу шунчаки тики-така эмас.

Юқорида ҳимояланиш учун кўплаб яхши ёндашувлар мавжуд. Аммо биз ҳам тўпни назорат қилмоқчимиз — бу ҳар доим ёқимли, бу — бўлажак баҳс учун ғоя. Биз буни 90 дақиқа уддалай олмаймиз. Шундай бўлса-да, ҳужум қиламиз ва рақибнинг ишини қийинлаштирадиган лаҳзаларимиз бўлади», — дея немислар устозининг сўзларини келтиради Bayern Germany. 

Испания — Германия ўйини бугун, 5 июл куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар