05.07.2024 15:41
2045
Дешам: «Португалия — ҳимояланишдан кўра ҳужум қилишни афзал кўрадиган жамоа. Роналду ҳамон хавфли»

Франция миллий жамоаси бош мураббийи Дидие Дешам Евро-2024 1/4 финали доирасидаги Португалияга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди. 

«Португалия — ҳимояланишдан кўра ҳужум қилишни афзал кўрадиган жамоа. Нидерландия ва Белгия анча эҳтиёткор ўйнашди. Португалия ҳам худди шундай ўйнайдими? Роберто Мартинес қандай ўйинни яхши кўришини биламан. Биз имкон қадар кўпроқ назоратга эришишга ҳаракат қиламиз.

Кичик деталлар ҳамма нарсани ҳал қилиши мумкин. Португалия — Европанинг энг яхши жамоаларидан бири. Бу катта ўйин бўлади. 

Роналду? У ҳар доим ҳужумда хавфли бўлган. У доим гол уришни ва вазиятларни ҳал қилишни билади. У ҳамон жуда жиддий рақиб бўлиб қолмоқда», — дея Дешамнинг сўзларини келтиради RMC Sport.

Беллашув бугун, 5 июл куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 6 июлга ўтганда, 00:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар