05.07.2024 16:46
5684
Теглар
Демирал «бўри салюти» учун иккита ўйинга дисквалификация қилинди

УЕФА Туркия миллий жамоаси аъзоси Мерих Демирални 2 ўйинга дисквалификаиця қилди

Ташкилот туркиялик футболчини «бўри салюти» жести учун икки ўйинга четлатишга қарор қилган. Бу жест «кулранг бўрилар»га тегишли бўлиб, турк миллатчилари ва пантуркчилар ишораси саналиб, Австрия ҳамда Европанинг бир қатор мамлакатларида тақиқланган.

«Мерих Демирел умумқадрият тамойилларига риоя қилмаганлик ва спорт тадбирларидан спортга хос бўлмаган чиқиш ва футбол обрўсига путур етказганлик учун жазоланди», - дейилади ташкилот хабарида.

Маълумот учун, Евро-2024 нимчоракфиналида Туркия Австрияни (2:1) мағлуб этди. Туркларнинг иккита голига ҳам Демирал муаллифлик қилиб, у ғалабани «кулранг бўрилар» гуруҳининг саломи билан нишонлаганди. 

Туркия чоракфиналда Нидерландияга қарши ўйнайди. Баҳс шанба оқшомида соат 23:59да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар