05.07.2024 12:17
2302
Де ла Фуэнте: «Финалга мос ўйин. Ўзимизга ўхшаш рақиб билан ўйнаймиз. Мезбонлик фактори бу босқичда муҳим эмас»

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Хосе Луис де ла Фуэнте Евро-2024 1/4 финалидан ўрин олган Германияга қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдирди. 

«Германия ва биз бир-биримизни ҳурмат қиламиз. Уларнинг баёнотлари мени ташвишга солмайди. Биз ўйинни тенг шароитларда ўтказамиз, бу финал бўлиши мумкин.

Улар ҳар доим ўйинни кучли бошлашади ва биз ҳам худди шундай жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Бизни ҳимоя қиладиган энг яхши нарса бу — ҳужумдаги самарадорлик. Биз билан ўхшаш фикрларга эга бўлган рақибга қарши ўйнаймиз. Камроқ хатога йўл қўйган жамоанинг ғалаба қозониш имконияти кўпроқ бўлади.

Мезбонлик фактори бу босқичда унчалик муҳим эмас. Биз оғир атмосферадан қўрқмаймиз ва баъзида бу омил мезбон жамоага қарши ишлайди. Бизда ажойиб футбол ва катта салоҳият бор.

Энг муҳими — ўзимиз бўлишимиз. Ўзимизни ўзгартира олмаймиз. Испания менталитети бизни ҳаётга бошқача қарашга ундайди. Тўлиқ профессионаллик ва қатъият билан курашамиз.

Бу — финалга муносиб ўйин. Германия — ажойиб жамоа, улар жуда кучли таркибга эга. Улар Европа ва жаҳон чемпионатларида ғолибликка даъвогар, аммо бизда ҳам ажойиб жамоа бор.

Ўйин ғолиби чемпионликка асосий фаворит бўладими? Йўқ. Агар сиз плей-оффга чиқсангиз, бу энг яхшилар қаторида эканлигингиз учун. Ким ютса, ўша фаворит бўладими, билмайман, лекин биз бу ерда охиригача курашамиз.

Испания таркиби Германияникидан кучлироқ? Ким айтган бўлса ҳам, ёлғон гапирган. Бизда яхши жамоа борлигини айтганман фақат. Ҳеч бир футболчимни Германия сафидаги кимгадир алмаштирмайман, ўйинчиларим — мен учун энг яхшиси», — дея испанлар устозининг сўзларини келтиради Marca.

Испания — Германия ўйини бугун, 5 июл куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар