05.07.2024 18:23
1546
Теглар
Беллингҳем «ҳазил жести» учун 30 минг евро жаримага тортилиб, шартли равишда бир ўйинга дисквалификация қилинди

Жуд Беллингем Словакияга қарши ўйиндаги хатти-ҳаракати учун УЕФА томонидан жарима жазосига тортилди.

Англия миллий жамоаси Евро-2024 чоракфиналида Словакия устидан қўшимча бўлимларда ғалабага (2:1) эришди. Инглизлар яримҳимоячиси Жуд Беллингҳем 90+5-дақиқадаги голидан кейин қўлини белидан пастга туширганча қўпол ҳаракат қилди.

«Реал» ўйинчиси баҳсдан кейин бу ҳаракатини изоҳлаб, «стадиондаги яқин дўстларига қаратилган ҳазил ишора қилгани»ни маълум қилган эди.

УЕФА Беллингҳемни ушбу қўпол ҳазили учун 30 минг еврога жаримага тортди ва шартли равишда бир ўйинга дисквалификация қилди. Яъни, у Швейцарияга қарши чоракфинал баҳсида майдонга тушади ва яқин бир йил ичида яна шундай ҳаракатини такрорласа ёки бошқа бир шунга ўхшаш қоидабузарлик содир этса, бир ўйинлик шартли дисквалифкация кучга киради.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар