05.07.2024 17:02
910
Баҳром Ҳайдаров — «Қўқон-1912» бош мураббийи этиб тайинланди

Бугун, 5 июл куни «Қўқон-1912» жамоасида йиғилиш бўлиб ўтди ва унда бир қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди, дея ёзади клуб матбуот хизмати.

«Йиғилишда жамоамизда катта мураббий сифатида фаолият олиб борган Баҳром Ҳайдаров бош мураббий этиб тайинланди. 

Эндиликда унга «Локомотив» клуби ёшлар жамоасида фаолият олиб борган Рустам Арипов ёрдам беради. Улар «Сурхон» жамоасида ҳам биргаликда фаолият олиб борганини қайд этиш лозим. 

Шунингдек, Раҳматжон Иноғомов ҳам мураббийлар штабида фаолиятини давом эттиради. Хуршид Хўжаев эса бундан буёғига дарвозабонларимиз билан ишлайдиган бўлди.

«Шу вақтга қадар жамоамизда фаолият олиб борган жамоамиз бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов, дарвозабонлар мураббийи Андрей Бакланов ва спорт директори Абдуваҳоб Аҳмадалиев билан дўстона хайрлашилди», - дейилади клуб хабарида.

Эслатиб ўтамиз, «Қўқон-1912» 2022 йилда Суперлигадан Про лигага равона бўлганди. Ўтган мавсумда клуб Суперлигага қайта олмаган бўлса, бу йил ҳам Муҳсин Низомитдинов қўл остида 5-ўринга тушгач, мутахассис истеъфога чиқарилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар