05.07.2024 08:10
3415
Теглар
Америка Кубоги-2024. Аргентина Эквадорни пеналтилар сериясида мағлуб этиб, яримфиналга чиқди

АҚШда ўтаётган Америка Кубогида дастлабки чоракфинал баҳси бўлиб ўтди. 

Унда амалдаги чемпион Аргентина Эквадор билан тўқнаш келиб, 90+2-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди. Эквадор аввалроқ ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, аммо Валенсия пеналтидан фойдалана олмади. 

Ғолиб асосий вақида аниқланмагач, серияга мурожаат қилинди ва Эмилиано Мартинеснинг икки сейви Аргентинани яримфиналга олиб чиқди. Эътиборлиси, «албиселесте» сардори Лионел Месси «лотерея»да пеналтидан фойдалана олмади. 

Аргентина яримфиналда Венесуэла — Канада жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди. 

Америка Кубоги-2024. 1/4 финал
Аргентина — Эквадор 1:1
Пеналтилар серияси — 4:2.
5 июл, НРГ

Голлар: Лисандро Мартинес (35) — Кевин Родригес (90+2). 
Аниқ амалга оширилмаган пеналти: Валенсия (62).
Аргентина – Эмилиано Мартинес, Молина (Монтиэл, 90), Ромеро, Лисандро Мартинес (Ло Чельсо, 78), Таляфико, Де Паул, Мак Аллистер, Фернандес (Отаменди, 78), Месси, Лаутаро Мартинес (Алварес, 65), Гонсалес.
Эквадор – Домингес, Пресиадо, Торрес, Пачо, Инкапиэ, Груэсо (Йебоа, 79), Франко (Кайседо, 87), Кайседо, Паес (Минда, 76), Сармиенто (Родригес, 76), Валенсия (Мена, 80).
Огоҳлантиришлар: Валенсия (30), Кайседо (75), Гонсалес (77), Таляфико (81).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар