04.07.2024 10:20
2049
Кардиолог: «Англиянинг ўйинлари мухлисларда стресснинг ошишига ва юрак хасталикларига сабаб бўлади»

Кардиологнинг фикрича, Англия миллий жамоаси ўйинлари юракка салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

«Саутгейт натижаларга эришди ва хунук ғалаба ҳам барибир ғалаба, аммо унинг тактикасининг эҳтиёткор дейиш тўғри бўлади. Бу мухлислар ўртасида салбий эмоцияларни, жумладан, умидсизликни келтириб чиқаради, бу стресс даражасини ва юрак хасталиги хавфини оширади.

Ҳужумкорлик, масалан, Испания томонидан кўрсатилаётган ўйин ижобий ҳис-туйғуларни келтириб чиқаради ва инсонда ўзини яхши ҳис қилишга ёрдам берадиган кимёвий моддаларни, шу жумладан, эндорфинларни чиқаради. Аммо ҳимоявий ўйинда бундай бўлмайди.

Мухлисларнинг норозилиги стресснинг ошишига ва юрак хасталикларига сабаб бўлади», — деди юрак-қон томир касалликлари бўйича мутахассис Дориан Дугмор. 

Англия Евро-2024да прагматик ўйиини учун кўп танқид қилинди. Шунга қарамай, жамоа чоракфиналга етиб келди ва 6 июл куни Швейцария билан тўқнаш келади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар